Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда коронавирусдан ўлим сони кескин кўпайди

Жанубий Кореяда коронавирусдан ўлим сони кескин кўпайди

Фото: «The West Australian»

Жанубий Кореяда коронавирусни юқтириш кунлик кўрсаткичлари пасаймоқда, бироқ касалликни оғир ўтказаётганлар ва ўлим топаётганлар статистикаси анчайин ташвишли. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Касалликлар назорати ва профилактикаси агентлиги (KDCA) маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда 6 919 кишида коронавирус аниқланди. Худди шу куни пандемия бошланганидан бери энг кўп ўлим ҳолати кузатилди — 109 нафар бемор вафот этган.

Сўнгги 24 соат мобайнида Корея Республикасида 12 кишида «омикрон» аниқланиб, ушбу штаммни юқтирганлар сони жами 246 нафарга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг