Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяга соддалаштирилган ишчи виза тартиби жорий этилиши мумкин

Жанубий Кореяга соддалаштирилган ишчи виза тартиби жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон ТИВ ва Корея Республикасининг Ульсан шаҳри мэрияси расмийлари ўртасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини Ульсан шаҳридаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ульсан шаҳри мэри Ким Ду Гём, жумладан, Корея Республикаси тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари кўзда тутилаётгани ҳақида хабар берди.

Хусусан, Ульсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади. Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланилмоқда. Мэр Ким Ду Гём агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкинлигини тушунтирди.

Корея Республикаси вакиллари Ўзбекистон томонининг Ульсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Корея иқтисодиётининг саноат ва бошқа тармоқларига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг