Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони ошмоқда

Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони ошмоқда

Фото: Associated Press

Жанубий Кореяда 21 мартда бошланган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 нафарга етди. Ҳукумат бу ёнғинларни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳалокатлардан бири сифатида баҳолади, деб ёзди Associated Press.

Корея фавқулодда вазиятларга чора кўриш маркази маълумот беришича, ёнғинлар оқибатида 1300 йиллик Gounsa будда ибодатхонаси ва 200 дан зиёд бинолар куйиб кулга айланган, 17,5 минг гектар ерга зиён етган. Хавфли ҳудудлардан 27 минг киши олиб чиқилган, 19 киши жароҳатланган.

Фото: Associated Press

Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су баёнотига кўра, жума кунидан буён тинмаётган ёнғин шу пайтгача кузатилган барча офатлардан кўра кўпроқ талафот етказди. У бор кучларни жамлаб, ҳафта якунига қадар ёнғинни жиловлаш шартлигини таъкидлади.

Фото: Associated Press

Кучли шамол учқунни тарқатиб, ўт ўчирувчиларга қийинчиликлар туғдирмоқда. Ёнғинларга одамлар сабабчи бўлгани тахмин қилиняпти: улар ерларни тозалаш учун хас-хашакларга ўт қўйишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг