Жанубий Кореяда бугун янги президент сайланмоқда

Жанубий Кореяда бугун, сешанба куни навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиляпти: фуқаролар ҳарбий ҳолат эълон қилишга урингани учун лавозимидан кетказилган Юн Сок Ёл ўрнига янги давлат раҳбарини сайлашади.
Ғолибликка даъвогарлар икки нафар: Ли Чжэ Мён — «Тобуро» демократик партияси номзоди ва яқингача унинг раҳбари ҳамда Ким Мун Су — «Халқ кучи» консерватив партияси номзоди (Юн Сок Ёл ҳам шу партия вакили эди).

Фото: Kwak Kyung-keun/Matrix Images/IMAGO
Консерваторлардан халқнинг ҳафсаласи пир бўлган, шу боис Ли — фаворит, сайловолди сўровида у Кимни 10-14 фоизга ортда қолдирди, сайловчиларнинг ярми уни қўлламоқда.

Фото: Ahn Young-joon/AP Photo/picture alliance
Сайлов биринчи турдаёқ якунланади, яъни кўпроқ овоз тўплаган номзод дарҳол Жанубий Корея президенти ва ижроия ҳокимияти раҳбарига айланади. Маълумотларга кўра, инаугурация маросими 4 июнда ўтказилади.
Президентлик учун курашаётганлар фақат Ли ва Ким эмас, яна уч номзод бор, аммо сўров натижалари уларда умуман имконият йўқлигидан далолат беряпти.
Ли Чже Мён 2022 йилда ҳам президентлик учун курашган, бироқ 1 фоиздан камроқ фарқ билан Юн Сок Ёлга ютқазган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter