Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ бугун Жанубий Корея тўсиғидан ўта оладими?

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ бугун Жанубий Корея тўсиғидан ўта оладими?

Индонезияда давом этаётган XVIII Осиё ўйинлари бугун футбол бўйича чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ўтказадилар. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Жанубий Корея турнирни у қадар барқарор бошлай олмади. «E» гуруҳида гарчи дастлаб Баҳрайнни 6:0 ҳисобида енгган бўлса-да, иккинчи турда Малайзияга 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учинчи турда Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Аммо нимчорак финалда Эронни ишончли тарзда 2:0 ғисобида енга олди.

Жанубий Корея турнирга кучли таркиб билан келган. Таркибда мусобақа регламентига рухсат этилган уч нафар 23 ёшдан катта футболчилар қаторида «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хён Мин, «Гамба Осака» футболчиси Хванг Уи-Жо бор.

Шунингдек, кореяликлар таркибида бошқа бир қатор легионер футболчилар ҳам бор.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса турнирни юқори темпда ўтказишмоқда. Ўтган тўрт учрашувда 13 та гол урилиб, бирорта тўп ўтказиб юборилмади.

Шу йилнинг январ ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этгандилар. Бугун ҳам футболчиларимиздан шундай ишончли ғалаба кутиб қоламиз.

Чорак финал доирасида бугун қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

14:00 – Ўзбекистон – Жанубий Корея

14:00 – Саудия Арабистони – Япония

17:30 – Сурия – Вьетнам

17:30 – БАА – КХДР

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг