Жанубий Корея президенти халқидан кечирим сўради
Жанубий Корея президенти кучли ёмғирлар ва тошқинлар оқибатида етган зарар учун мамлакат аҳолисидан кечирим сўради. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
«Қурбонлар учун дуодаман ва жабрланганлардан ҳукумат номидан кечирим сўрайман», — деди Юн Сок Ёл табиий офат оқибатларини бартараф этишга бағишланган ҳукумат йиғилишида.
Мавзуга оид: Сеулни сув босди — саксон йилдан бери кузатилмаган ҳодиса
Президент Юн сув босиши муаммоларини ечишга ҳукумат мутлақо янгича ёндашувни шакллантириши шартлигини таъкидлади.
«Мамлакатнинг барча дарёларида мунтазам сув мониторингини юритиш учун илғор рақамли технологиялардан фойдаланишимиз зарур», — деди Корея Республикаси президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter