Жанубий Корея компанияси Тошкент ва бошқа шаҳарларда иссиқлик таъминоти марказларини қуради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкент ва бошқа вилоятларда газ истеъмолини 70 фоизгача тежаш имконини берувчи иссиқлик таъминоти марказини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 15 июнида бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форум чоғида томонлар энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган. Ўзбекистон иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришдан тортиб то якуний истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган шаҳар иситиш тизимларидан фойдаланиш бўйича Корея тажрибасини қўллашни режалаштираяпти.
«Ушбу йўналишда Жанубий Кореянинг тегишли вазирликлари ва давлат компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаймиз, барча зарур ўрганиш ва ҳисоб-китобларни амалга оширамиз ҳамда ушбу ишларни энг қисқа муддатларда амалга ошириш бўйича яқин келажакда таклиф киритамиз. Ушбу дастур 2025−2027 йилларга мўлжалланган. Биз нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам бу борада таклифлар тайёрлаймиз», – дейди Энергетика вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 июн куни Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Юн Сеок Ёл «яшил» энергетика соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича энергетика вазирлари даражасидаги мулоқотни қайта тиклашга келишиб олган эдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter