Жанжал, гиёҳванд, айш-ишрат: Голливуд юлдузларининг фарзандлари нима билан машғул?
Бир қарашда юлдузли оилада туғилиш ажойиб, лекин ҳаётда ҳаммаси бунинг акси бўлиши мумкин. Юлдузларнинг фарзандлари кўпинча ота-онаси соясида, умумий эътибор босим остида яшашади, баъзилари ҳатто пушти-паноҳлари эътиборидан буткул четда қолиб кетишади. Бу эса аянчли оқибатларга олиб келиши турган гап. Бу ҳақда «Rambler» хабар берди.
Шварценеггернинг ўғли спортдан йироқ
Беш карра «Коинот жаноби» ва авлодлар орзуси Арнольд Шварценеггернинг ўғли семизликдан қийналади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам актёрнинг кичик фарзанди Кристофер кўп муҳокама қилинса керак. Болакай бор-йўғи 22 ёшда, у Мичиган тадқиқот институтида таҳсил олади, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритмайди, бироқ Кристофер ҳар сафар омма олдида пайдо бўлганида, ҳаммаёқни фотосуратлари босиб кетади. Кўринишидан, бу кичик Шварценеггернинг жиғига тегмайди, чунки у 13 ёшидан семизликдан қийналади ва шу пайтгача ўзгармаган. Аксинча, вақт ўтган сари тўлишишда давом этмоқда.
Наша билан қўлга тушган Чан
Жеки Чан — гиёҳванд моддаларга қарши фаол курашчи ва шарқ якка кураши тарғиботчиси. Унинг ўғли Жейси эса бу йўлдан юришни истамади. Дўстлари билан кўнгилхушлик қилаётганда уйига полиция келиб, тинтув ўтказганда Жейсидан 100 г марихуана топишган (бу жуда кўп). Сўнгра суд унинг наркопритон сақлаганини аниқлади: Жейси уч йилга қамалиши мумкин эди. Аммо у тергов билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди, яхши кўрсатмалар берди ва олти ойга қамалди. Ўтириб чиққач, қилган иши учун омма олдида кечирим сўради.
Уиллис ва Мур қизи ёлғизми?
«Кучли ёнғоқ» Брюс Уиллис бир умр дунёни қутқарди, лекин қизига ёрдам беролмади. Брюс ва Деми Мурнинг қизи Таллула болаликдан жиддий психологик муаммолардан ва ўта озғинликдан қийналади — у бор-йўғи 43 кило тош босади.
2015 йили Таллула тана дисморфиясидан қийналишини тан олди: бунда одам ташқи кўринишидан ҳаддан ташқари хавотир олади.
Кўп ўтмай қизалоқда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммо бошланди — ота-онаси уни клиникага жойлади.
Югур, Честер, югур
Ўқимишли Том Хэнкс жанжал, айш-ишратларга берилмаган, умуман, қонун билан муаммоси бўлмаган. Бироқ ўғли Честер Марлон ҳаётдаги ҳамма нарсани ўзида синаб кўришга аҳд қилган кўринади — америкалик радиобошловчи Говард Стернга дўқ-пўписа қилади, Инстаграмда ҳақоратли сўз ишлатади, ЙТҲ содир этиб, бутун айбни ота-онасига тўнкайди. Кокаинга ўралашиб қолиб, реабилитация марказида оммалашади...
Ота юрагини чангаллаб бўлса-да, ўғлини қўллаб-қувватлади: «Ота-она сифатида фарзандингизни ҳар қандай шароитда ҳам яхши кўрасиз ва ҳаётининг ҳар лаҳзасида қўллаб-қувватлайсиз». Ҳайриятки, у ўзини қўлга олиб, тикланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter