Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Избоскан ҳокими бир кунда 49 та ер майдонини ҳокимлик балансига ўтказди

Избоскан ҳокими бир кунда 49 та ер майдонини ҳокимлик балансига ўтказди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов 22 апрель куни 49 та ер майдонини ҳокимлик номига давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги 49 та қарорни имзолаган.

Ҳар бир қарорда тумандаги бир неча маҳалла ҳудудида жойлашган ҳар хил ҳажмдаги бўш ер майдонлари Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармасидан давлат мулки сифатида Избоскан туман ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказиб бериш сўралган.

Қарорга «Тумандаги тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукционига ер майдонларини жойлаштириш тўғрисида» деб ёзилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг