Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Июл ойида Ерда мисли кўрилмаган жазирама кузатилди

Июл ойида Ерда мисли кўрилмаган жазирама кузатилди

Фото: Xabar.uz

Ўтган июль ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой  бўлди.

1880 йилдан кейинги кузатувлар даврида сайёрамиз бу қадар исиб кетмаган. Ўтган июлда нафақат жуда катта қуруқлик майдонидаги 2 метр юқорида ҳаво ҳарорати иссиқ кузатилди, балки, океан сувлари ҳарорати ҳам жуда юқори исиб кетди.

Айтмоқчи, юқоридаги тасвирда июлда Тинч океани марказида сув ҳароратининг ҳаддан ташқари исиб кетиши, бошқача айтганда, «Эль-Ниньо» ҳодисаси шаклланганини кўриш мумкин.

Ўзбекистонда ҳам ўтган июл ойи энг иссиқларидан бири бўлган. 2019 ва 2021 йилнинг июли ҳозирда республика бўйлаб 150 йилликдаги энг иссиқ июль ойлари кузатилган йиллар бўлиб турганди. Булар қаторига жорий йилнинг июль ойи учинчи бўлиб қўшилди. Ўтган июль ойи республикада иқлимий меъёрдан 1.5-2.5 даража юқори келган.

Ўтган июлда Орол атрофидаги станцияда энг юқори ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган (+46°С). Ой жуда қуруқ ўтган. Текислик ҳудудларида деярли ёғингарчилик кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг