Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонун билан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.

Котибиятлар юридик шахс ҳисобланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг