Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park стартапи $1.2 млн сармоя жалб қилди

IT Park стартапи $1.2 млн сармоя жалб қилди

Фото: IT Park

«zip24» компанияси таркибига кириши кутилаётган IT Парк резиденти «Datasite Technology» Лондон сармоядорлари «Sturgeon Capital», шунингдек, Буюк Британия ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ССЗ), жумладан, Hayaat Group, Teqvisory бизнес лойиҳалари ва йирик тадбиркор Роберт Кай томонидан ўтказилган дастлабки босқичда 1,2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб қилди.

«zip24» инвестициялари технологиялар, лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, савдо, маркетинг ва айниқса, Ўзбекистон пойтахтида жойлашган асосий фаолият базасини янада кенгайтиришга қаратилган. Шунингдек, молиялаштиришда Тошкент, Дубай ва Лондонда «zip24» савдо ва маркетингни кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади.

Лойиҳа ўз фаолиятини Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да кенгайтиришни, ҳамкорлар сонини кўпайтиришни, шунингдек, 2021 йилнинг иккинчи ярмида Буюк Британияда ўз ваколатхонасини очишни режа қилмоқда.

«Sturgeon» «zip24»ни молиялаштира бошлаганидан мамнун. Биз бозорнинг етарлича очилмаган муҳим муаммоларини ҳал қила оладиган малакали тадбиркорлардан иборат жамоалар асосчиларининг бирлашмаси ушбу имкониятни янада жозибадор қилишига ишонамиз ва компаниялар билан ҳамкорликка умид қиламиз», дейди «Sturgeon Capital» бош директори Киян Зандайи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг