Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда Истанбул бош консулхонаси хабар қилди.

Жорий йилнинг 10 январь куни одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар Истанбул шаҳрида қўлга олинган. 

Аниқланишича, 1985 йилда туғилган Д. Умарова 2018 йилдан буён, 1983 йилда туғилган М. Улмасова 2017 йилдан буён ИИВ томонидан қидирувда бўлган.

«Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади»,- дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Мадам Клод» тахаллуси билан танилган, 1989 й.т. Нилуфар Мирханова  жорий йилнинг 10 январь куни Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг