Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбул мэри суд томонидан қамоққа олинди

Истанбул мэри суд томонидан қамоққа олинди

Коррупцияда айбланган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли қамоққа юборилди

Истанбул суди шаҳар мэри Экрем Имомўғлини ҳибсга олди. Истанбул прокурорлари уни жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш ва унда қатнашиш, порахўрлик ва фирибгарлик каби бир қанча моддаларда айбламоқда. Шаҳар ҳокими бу айбловларни рад этмоқда. 

Имомўғлининг ҳибсга олиниши мухолифат уни 2028 йилга мўлжалланган президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатишидан бир неча кун олдин содир бўлган. 

Туркияда 19 мартдан бери Имомоғлунинг таъқиб қилинишига қарши намойишлар тўхтамаяпти. Бир кечада бутун мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ намойишчи қўлга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг