Иссиқ яна кучаймоқда — «Ўзгидромет»
Ўзбeкистон бўйича 24-28 июл кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бошланган ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кундуз кунлари ҳарорат 39-42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек 24-25 июл кунлари республика шимолида баъзи жойларда 43-44 даражага етади.
27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат 35-38 даражагача, жанубда 40-42 даражагача бироз пасаяди.
Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/м гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 24 июлда куннинг иккинчи ярмида ва ҳафта охирида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтимизда: 24-27 июл кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 24-27 июлда 39-42 даража, 28 июлда 38-40 даража бўлади.
Эслатилишича, ушбу ҳафтада кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати ўтган йилларда ўрнатилган рекорд кўрсаткичларга етиб бормайди. Шундай қилиб, республика ҳудудининг катта қисмида энг иссиқ июл ойларида максимал ҳаво ҳарорати 43-46 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47-49 даражани ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter