Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

Фото: «Google.com»

Мамлакатимизнинг Бишкек шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 28 июн куни Ўзбекистон фуқароси Т.Л. Иссиқкўлдаги «Киргизкое взморе» санаторийси пляжида сувга чўкиб ҳалок бўлди.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди ва марҳума қариндошларига жасадни ватанига олиб чиқиш бўйича консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради ва Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига +996-312-986-296 телефони орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг