Сайловдан сўнг. Испанияда ҳукумат кимнинг қўлига ўтди?
Кеча, 28 апрель куни Испанияда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 29 апрель куни тонгига қадар сайлов бюллетенларининг 99,9 фоизи ҳисоблаб бўлинди. Сайлов якунларига кўра, парламент қуйи палатасидаги 350 ўриндан 123 тасини қўлга киритган бош вазир Педро Санчес етакчилигидаги Испания социал ишчилар партияси ғолибликни қўлга киритди.
«Бу сафарги сайловлар испан халқи Испания социал ишчилар партияси келгуси тўрт йилда бошқарувда бўлишини исташини кўрсатди. Биз ғолибмиз ва Испанияни бошқарамиз», — деди Педро Санчес Мадридда ўз тарафдорлари билан учрашувда.
Бош вазир янги ҳукуматни шакллантириш учун музокараларга тайёрлигини билдириб, бу «барча испанларнинг ҳукумати» бўлишига ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter