Испан қиролининг қамоқдаги куёви Янги йилга жавоб сўради
Испания қироли Филипп VI нинг куёви, синглиси малика Кристинанинг турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин Рождество ва Янги йил байрамини оиласи бағрида кутиб олиш учун қамоқхона маъмуриятидан рухсат беришларини сўради, дейилади «El Pais» хабарида.
Қироллик оиласининг куёви Иньяки Урдангарин нега қамалгани ҳақида илгари хабар берганмиз.
Иньяки Урдангарин «фирибгарлик» бўйича муддатни ўтаяпти, у бир неча миллион еврони ўзлаштириб юборган. Шу пайтгача жазони ўташ муассасасида ўзи учун белгиланган 5 йил ва 10 ойнинг 531 кунини ўташгаям улгурди.
Махсус комиссия Урдангаринга «байрам таътили»ни совға қилиши эҳтимоли катта, негаки, Жазони ўташ қоидаларининг 154-моддаси бунга имкон беради, деб ёзади «El Pais». Қолаверса, қиролнинг куёви намунали хулқи билан ажралиб туради, камига ҳафтасига икки марта ногиронлар марказига кўнгилли бўлиб бориб ёрдамлашмоқда.
Маълумот учун: Иньяки Урдангарин — собиқ спортчи, гандбол бўйича олимпия чемпиони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter