Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жума давлат хизматчилари учун дам олиш кунига айлантирилди — Шри-Ланка

Жума давлат хизматчилари учун дам олиш кунига айлантирилди — Шри-Ланка

Фото: «Mint»

Шри-Ланкада давлат хизматчилари ўз томорқаларида экин-тикин билан шуғулланишлари учун ҳафтанинг жума кунлари дам олиш куни, деб эълон қилинди. Мамлакат ҳукумати кутилаётган озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш учун ушбу чорани қўллади, деб хабар берди «The Guardian».

Давлат хизматчилари, шунингдек, чет элга чиқиб ишлаб келишга чақирилмоқда. Давлат ишида ишловчи 1,5 миллион кишидан истагани хорижга ишлашга чиқмоқчи бўлса, унга меҳнат стажи ва пенсиясига салбий таъсир кўрсатмайдиган беш йилгача тўланмайдиган таътил олиш ҳуқуқи берилади, дейилади ҳукумат баёнотида. Хорижга кетиб ишловчилар ватанига юборадиган пуллар иқтисодий таназзулга учраб, хорижий валюта тақчиллигини бошдан ўтказаётган Шри-Ланка ўзини тиклаб олиши учун жуда муҳим.

Шри-Ланка $51 млрд ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилганди. Мамлакат молиявий ёрдам олиш учун Халқаро валюта жамғармаси билан музокаралар ўтказмоқда.

Коронавирус пандемияси Шри-Ланка учун қаттиқ зарба бўлди: асосий даромад манбаларидан бири — туризмни издан чиқарди, қолаверса, хорижда ишловчи мамлакат фуқароларидан валюта келиши ҳам кескин қисқарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг