Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизими 24/7 режимига ўтади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида Ягона ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тўловларининг 24/7 режимида ишлаш тартиби жорий этилди.
Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Бунда, тушумлар, солиқ даромадлари ва аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг келиб тушиши ва харажатларнинг амалга оширилиши дам олиш ва байрам кунлари, тонг ёки тун бўлишидан қатъи назар 24/7 режимда онлайн таъминланади.
Бу эса ўз навбатида, аҳоли томонидан тўланган тўловларни тегишли бюджет ташкилотларида ўз вақтида кўриш имкониятини яратади.
Мисол учун, шанба ёки банк иш куни соат 17:00 дан сўнг тўланган контракт тўловлари ҳам тегишли университет шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиниши таъминланади.
Шу билан бирга, бюджет тўловлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter