Иқтисодчи рубл курсини яхшилаш учун кескин чоралар кўришни таклиф қилди
Россиялик иқтисодчи эксперт Владимир Григоревнинг фикрича, қўшимча валюта чекловларининг жорий этилиши Россия молия бозорини санкциялар ва иқтисодий қийинчиликлар шароитида барқарорлаштиришга ёрдам беради ва рубл курси қадрсизланиши ҳам тўхтаташи мумкин. Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.
Нашрга берган интервюсида иқтисодчи бундай чора-тадбирлар ўз самарасини ўтган йили исботлаганини таъкидлади. Масалан, 2022 йилнинг март ойида Марказий банк биринчи санкциялар киритилгандан сўнг рублнинг кескин қадрсизланишини тўхтатишга муваффақ бўлганди.
Григоревнинг фикрича, Россия иқтисодиёти бугунги кунда қаттиқ валюта чекловларисиз ишлай олмайди. Экспертнинг фикрича, радикал чоралар кўрилганда рубл курсини барқарорлаштириш учун бир ойдан уч ойгача вақт кетиши мумкин.
«Aгар қўшимча чора-тадбирлар кўрилса, бу бир йилга ҳам чўзилиши мумкин», дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter