Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатор Иқбол Мирзо янги инспекция тузишни таклиф қилди

Сенатор Иқбол Мирзо янги инспекция тузишни таклиф қилди

Фото: «Turon24»

Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзо Давлат тили инспекциясини тузиш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда «Turon24.uz».

Бу ҳақда у 22 октябрь куни Ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтган конференцияда айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, мазкур инспекция давлат ташкилотлари ва бошқа айрим муассасаларда Давлат тили тўғрисидаги қонунга риоя этилишини назорат қилади.

Бугун хабар қилганимиздек, Ўзбек тили ва адабиёти университетида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий конференциясида бир қатор таклифлар, муҳокамалар кузатилди.

Иқбол Мирзо конференцияда ўзбек тилига ва унинг алифбоси борасидаги муаммоларга юқоридаги таклифини бераркан яна қуйидагиларни қўшиб ўтди:

  • давлат ва нодавлат ташкилот муассасаларида ҳамда интернетда электрон луғатларни кўпайтириш, жиддий ривожлантириш;
  • давлат тилидаги матнлар-адабиётларни кўпайтириш;
  • давлат тилига ҳурматсизлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартириш киритишни жиддий таҳлил қилган ҳолда амалда татбиқ қилиш кераклигини таъкидлади.

Тадбир давомида лотин ёки кирилл алифбосига ўтиш борасидаги муҳокама ўз доирасида кўплаб ўзбек тили тараққиёти йўлидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилгани таъкидланди ва муҳим таклиф ҳамда ғоялар таҳлили муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг