Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди
Олимхон Рустамов Президентнинг 2021 йил 29 январдаги қарори билан Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги лавозимидаги вазифаларига инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишнинг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан, ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш киради.
Шунингдек, ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлади.
Тайинловга қадар Олимхон Рустамов 2019 йилнинг сентябридан буён иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири биринчи ўринбосари, 2020 йил март ойидан буён эса унинг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter