Интернетдаги фирибгар-дастурларнинг 74 фоизи «рус хакерлари»ники
«Chainalysis» компанияси дунё бўйича фирибгар-дастурлар орқали уюштирилган ҳужумларнинг тўртдан уч қисми (74 фоиз) ортида Россия билан боғлиқ хакерлар турибди, дея маълумот берди.
Хакерлар фирибгар-дастурлар ортидан бир йилда криптовалютада $400 млн.дан кўп пул ишлаган.
Эътиборли жиҳат: русийзабон форумларда мулоқот қилган ёки Россия ва МДҲ мамлакатларидаги компьютерларга зарар етказмайдиган кодларни ёзган барча хакерлар — «рус хакерлари» сифатида таснифланган.
Тадқиқотда кўрсатилишича, ҳар ой Москва-Ситидаги криптовалюта компанияларига келиб тушадиган пулларнинг учдан биридан ярмигача ноқонуний манбаларга тааллуқли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter