Интернет клубидаги жанжалда 21 ёшли йигит жароҳат олди
Ижтимоий тармоқларда гўёки оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 22.00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида, 2002 йилда туғилган А.Б. ва таниши 2002 йилда туғилган М.А. ўзаро гап талашиб қолганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter