Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспекция огоҳлантиради. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Инспекция огоҳлантиради. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Яқинда айрим сайтларда  Тошкент шаҳрида янги «Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти ташкил этилганлиги ва 2019-2020 ўқув йили учун дастлабки талабаларни қабул қилиши режалаштирилгани эълон қилинди. Унга кўра, институт гўёки, бизнес соҳасида етук ва сифатли кадрларни тайёрлайди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси айрим сайтларда эълон қилинган «Тошкентда янги институт ташкил қилинди! Қандай қилиб 2019 йилда имтиҳонларсиз грант асосида талаба бўлиш мумкин?» мавзусидаги Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти нодавлат олий таълим муассасасининг ташкил этилиши ҳақидаги мақола материаллари бўйича эълонни ўрганиб чиқди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, «ТОШКEНТ БИЗНEСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ИНСТИТУТИ Нодавлат олий таълим муассасаси» ҳамда унинг қошида ташкил қилинган «BUSINESS SCHOOL» ЎҚУВ МАРКАЗИ»га  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилмаган ва мазкур муассаса Инспекцияга лицензия олиш учун ҳам мурожаат қилмаган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг