Инҳа университети шартнома тўлови ошгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети блоггер Troll.uz аккаунтида эълон қилинган маълумотга муносабат билдирди.
Блогер ўз хабарида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти диплом тақдимотидан 2 ҳафта олдин шартнома тўловини 7,5 миллион сўмга оширгани ҳақида маълумот берган.
«Аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни таъкидлаб ўтмоқчимиз:
1) 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин талабалар учун zoom учрашуви бўлиб ўтган эди, унда шартнома тўлов нархи ошиши эълон қилинган эди. Ва бунинг учун шартномага қўшимча келишув тайёрланаётган эди, лекин бу шартномани имзолаш учун асос тайёр эмас эди. Асос университетни назорат қилувчи олий органнинг протоколи бўлганлиги ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш узоқ жараён бўлганлиги сабабли, қўшимча келишувни тайёрлаш кўп вақтни олди.
2) Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари 2 йил (2018/2019 ва 2019/2020 ўқув йиллари) ўқиш тўловлари учун имтиёзларга эга эдилар. Аммо, пандемия йилида, афсуски, Фонд бу имтиёзларни қўллаб-қувватлашни давом эттира олмади. 2020/2021 ўқув йилида талабалар имтиёз билан ўқий олишмади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам юзага келган ноқулайлик учун чин дилдан узр сўраймиз», — дейилади университет изоҳида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter