Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси очилди

Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси очилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси ўз иш фаолиятини бошлади.

Унинг очилишига бағишланган тадбирда университет ходимлари ва раҳбарияти ҳамда  «Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори иштирок этди.

Мазкур лаборатория негизида киберхавфсизлик бўйича талабаларни ўқитиш ва мутахассисларни тайёрлаш, киберхавфсизлик бўйича бир қатор амалий машғулотлар уюштириш, лабораторияда ҳамкорларни жалб қилган ҳолда курслар ташкил қилиш каби ташаббуслар амалга оширилади.

Тадбир давомида Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш, хусусан, киберхавфсизлик масалалари, университет талабалари учун талаб қилинадиган кўникма ва билимларни олиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, қўшма таълим ташаббусларини ташкил этиш ҳамда қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг