Индонезиянинг Ява оролида Мерапи вулқони уйғонди (видео)
Индонезиянинг Ява оролида Мерапи вулқони уйғонди. Бу ҳақда «Antara» агентлиги Индонезияда геологик ҳалокатларни тадқиқ этувчи марказга асосланиб хабар берди.
Жокьярта шаҳридан 30 километр, пойтахт Жакартадан 520 километр олисда жойлашган Мерапи вулқони отилиши 3 март куни маҳаллий вақт билан соат 5:22 да бошланиб, 7 дақиқа ва 30 сония давом этган.
Вулқон отилиши натижасида 6 километргача баландликка кул сочилган.
Индонезия транспорт вазирлигининг фуқаро авиацияси бош бошқармаси Суракарта шаҳридаги «Adi Sumarmo» халқаро аэропортини вақтинчалик ёпган.
Маълумот учун: Мерапи — Индонезиядаги энг фаол вулқон. Ҳар етти йилда катта отилиш содир бўлади, йилига ўртача икки марта кичик отилишлар юз бериб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter