Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи жаҳон урушидан қолган улкан бомба портлади (видео)

Иккинчи жаҳон урушидан қолган улкан бомба портлади (видео)

Скриншот

Польшада Иккинчи жаҳон урушида самолётдан ташланган бомба кеча портлади. Бу ҳақда «Unilad» ёзмоқда.

Хабарга кўра, 5,4 тонналик бомбанинг таркибида 2 400 килограмм портловчи модда бўлган. Уни 1945 йилда буюк Британия қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари немис крейсерини йўқ қилиш учун ташлаган.

Шецин портига кираверишда, салкам 80 йил сув тубида ётган бомба 2019 йил сентябрида аниқланганди. 2020 йилнинг 14 октябрь куни мутахассислар уни зарарсизлантиришга боришди. Мақсад бомбани зарарсизлантириш — портловчи модда портламасдан ёниб кетиши керак эди. Аммо режа ўхшамади.

Польша ҳарбий-денгиз флоти вакили Гжегож Левандовскининг таъкидлашича, портлаш оқибатида ҳеч бир инсон жабр кўрмаган, ғаввослар узоқда бўлишган, бомба эса энди йўқ.

Зарарсизлантириш ишлари арафасида 2,4 километр радиусдаги аҳоли вақтинча бошқа жойга кўчирилган.

«Узоқ йиллик кимёвий жараёнлар бомбани хавфли ҳолатга келтириб қўйган, исталган енгил зарба, тебраниш, босим натижасида портлаб кетиши мумкин», — дея огоҳлантирганди Левандовски зарарсизлантириш ишлари арафасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг