Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки ойда қарийб 200 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Икки ойда қарийб 200 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг январь-февраль ойларида 196 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 фоизга ошган.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 196 минг тонна

— Кўмир – 878,6 минг тонна

— Нефт – 118,3 минг тонна

— Газ конденцати – 230 минг тонна

— Енгил автомобил – 39 922 дона

— Автобус – 68 дона

— Юк автомобиллари – 425 дона

— Автомобил двигателлари – 32,8 минг дона

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг