Икки жаҳон урушини кўрган қария узоқ умр сирини айтди
Энг кекса британияликлардан бири ўзининг узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди. Айтилишича, у нонуштага алоҳида турдаги овқатлар истеъмол қилади.
Леонард Хоус октябр ойи ўрталарида 107 ёшга тўлди. Қария 1916 йилда туғилган ва икки жаҳон урушини кўрган. 14 ёшида у мактабни ташлаб, чилангар бўлиб ишлай бошлади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида у алоқачи бўлиб хизмат қилди, кейин телефон компаниясига ишга кирди ва нафақага чиққунга қадар у ерда қолди.
Леонарднинг келини Кэрол Хоуснинг сўзларига кўра, эркак ёши катта бўлишига қарамай, соғлиғи ёмон даражада эмас, бироқ сўнгги пайтларда унинг бироз хотираси сусайиб, оёққа туриши қийин бўлиб қолган.
Хоуснинг фикрича, унинг узоқ умр кўриши унинг донли маҳсулотларга бой нонуштани яхши кўриши билан боғлиқ. Қария доимо сут ва кўп миқдорда шакар қўшилган ичимликларни истеъмол қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter