«Икки эшик ораси» ёки ўғринча чоп этилган китоблар «бешталиги»
Адлия вазирлиги Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармасига ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган мурожаатлар асосида айрим нашриётлар томонидан фан адабиёт ва санъат аҳлининг муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилмасдан, беписанд муносабатда бўлган ҳолда, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли шартнома тузмасдан чоп этилган китобларнинг «бешталик» рейтинги тузилди.
Унга кўра, машҳур адиб Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» асари контрафакт нусхаси энг кўп тарқалган китоблар рейтингини бошқариб турибди.
Мазкур асарда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган.
Уолтер Айзекс «Стив Жобс» асари эса 2-ўринда. Мазкур китоб технологик тараққиёт ва рақамли инқилобнинг рамзларидан бирига айланган «Apple» компанияси яратувчисининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Китобда Стив Жобснинг 40 дан ортиқ интервьюлари, шунингдек, яқинлари ва уни таниган одамларнинг у ҳақидаги хотиралари баён этилган.
3-ўринда Тоҳир Малик қаламига мансуб «Одамийлик мулки» китоби қайд этилган. Ушбу асар маънавият ва тарбия масаласига бағишланган.
Бурҳан Бозгейикнинг «Машҳурларнинг сўнгги лаҳзалари» китоби (машҳур тарихий шахслар, саркардалар, давлат арбоблари-ю президентлар, қолаверса, малика ва шаҳзодалар ҳаётининг сўнгги лаҳзалари ҳақида ҳикоя қилади) ҳамда Ўзгур Бажаксизнинг «Яшамоқ сокинлик истар» китоблари (қалб ҳаловатига эришиш сирлари ҳақида) мос равишда рухсатсиз чоп этилган китоблар рейтингининг 4 ва 5-ўрнида қайд қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter