Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ Юнусободдаги «Cristal» супермаркетида юз берган ёнғин бўйича ахборот берди

ИИББ Юнусободдаги «Cristal» супермаркетида юз берган ёнғин бўйича ахборот берди

Фото: «iibb.uz»

Бугун, 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган «Кристалл» супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади ИИББ ахборотида.

Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди.

Соат 14:11 да ёнғин жиловланди ва соат 14:18 да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг