Ички ишлар ходими ҳокимликка тайинланди
Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимжонивич Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз раислигида жорий йил 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter