Ички ишлар вазирлигида янги тайинловлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилди.
Жумладан
подполковник Алматов Дилшод Тулкинович — Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
майор Арипов Абид Адилович — Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;
подполковник Ташпулатов Хожиакбар Маматғозиевич — Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
подполковник Хидиров Баҳром Махаматович — Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
подполковник Асқаров Дилмурод Қобилович — Фарғона вилояти Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
подполковник Муминов Шухрат Азимович — Фарғона вилояти Риштон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
капитан Норов Шерали Абдураимович — Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter