Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда Қўмитада Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига ушбу тадбирда сайланган.

Маълумот учун, Волейбол федерациясини ўтган йилнинг 4 февралидан буён собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошқариб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг