Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар тизимининг «қориндор» ходимлари ишдан четлатилиши мумкин

Ички ишлар тизимининг «қориндор» ходимлари ишдан четлатилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Ички ишлар тизимидаги вазни белгиланган меъёрдан ортиқ ходимларга жавоб берворилиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик  бўлим бошлиғи Фарид Абдиевга асосланиб, «Sof.uz»  маълум қилди.

Абдиевга кўра, тизимдаги вазни белгиланган нормадан ортиқча бўлган ходимлар алоҳида рўйхатга олинган. Шунингдек, уларга ўз вазни устида ишлашлари учун барча керакли шароитлар яратилиб, ҳар бири огоҳлантирилган. Тиббий муассасалар томонидан тиббий йўналиш ва овқатланиш бўйича тавсиялар берилган. Бундан ташқари, касбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича ушбу кадрлар билан алоҳида машқлар ўтказилган.

«Ўз устида ишламаган ва ортиқча вазнини етарли меъёрга туширмаган ходимлар янги йил чорагида аттестациядан ўтказилади ва уларнинг Ички ишлар тизимида ўз фаолиятини давом эттириш ёки давом эттирмаслик масаласи ҳал этилади», — деди Абдиев.

Маълум қилинишича, кейинги 2020 йилнинг биринчи чораги давомида асосий хизматлар, хусусан, ЙПХ тизимларида аттестация ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг