Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Hyundai» ичида караокеси бор ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилни тақдим этди

«Hyundai» ичида караокеси бор ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилни тақдим этди

«Nexo» кроссовери.

Фото: «Мотор»

«Hyundai» компанияси ҳайдовчисиз бошқариладиган «Nexo» водород кроссоверини тақдим этди. Мазкур автопилот намойиш вақтида Сеулдан Пхенчханга қадар 190 километр масофани босиб ўтди, деб хабар берди «Мотор».

Синов вақтида водород автомобил ҳайдовчисиз бошқариладиган режим ҳолатида соатига 100 — 110 километр тезликда ҳаракатланган. Барча машиналар «SAE» классификацияси бўйича «Level 4» автоном бошқарув тизими, шунингдек, 5G мобил алоқа технологияси билан жиҳозланган.

«Hyundai» автопилоти транспорт воситаларини турларга ажратишга, ҳаракат оқимини қўллаб-қувватлашга, ҳаракат йўналишини ўзгартиришга, олдиндаги автомобилларни қувиб ўтишга қодир.

Ҳайдовчисиз бошқариладиган «Nexo» кроссовери жамланмасидан «ақлли» уйлар билан алоқани таъминлашга қодир тизим, караоке, овозли виртуал ёрдамчи, йўловчининг физиологик ҳолатини назорат қилувчи функция ва шовқинни бостирувчи тизим ўрин олган.

«Hyundai»  автомобилларнинг тўртинчи авлоди илк нусхалари 2021 йилдан «ақлли» шаҳарларда пайдо бўлади. Жорий йилдаги CES тақдимотида намойиш этилган «Hyundai  Nexo» 163 кучга эга электромотор ва ёқилғида ҳаракатланувчи блок билан жиҳозланган бўлиб, у бир марта қувватланганида 590 километрни босиб ўтишга қодир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг