Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда велосипед «қайта ихтиро» қилинди (видео)

АҚШда велосипед «қайта ихтиро» қилинди (видео)

Фото: «Ferra»

АҚШда автопилотли велосипед прототипи ишлаб чиқилди. Қачон эгасига керак бўлса, велосипеднинг ўзи унинг олдига келади.

Бу технология велосипедларни ижарага берувчи сервисларга ҳам қўл келиши мумкин. Мижоз буюрган жойга велосипеднинг ўзи етиб боради ёки аксинча «уйини» топиб келади.

Эътиборли жиҳати, лойиҳага оддий қўш ғилдиракли йиғма велосипед асос қилиб олинган. Муҳандислар велосипед рамаси орт учбурчагини иккига ажратиб, битта ғилдиракни иккитасига алмаштиришди, холос. «Кучайтириш» доирасида велосипедга иккита мотор ва бошқарув блоки ўрнатилди.

Ҳозирги босқичда автопилот велосипедда ҳеч ким ўтирмаганида ишлайди. Ким билсин, келажакда эгасини ўзи сайр қилдириб келадиган велосипедлар ҳам чиқиб қолар...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг