Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ipak Yo‘li» AITB ва q.watt экологик тоза транспорт ва барқарор инфратузилмани ривожлантириш йўлида кучларни бирлаштирмоқда

«Ipak Yo‘li» AITB ва q.watt экологик тоза транспорт ва барқарор инфратузилмани ривожлантириш йўлида кучларни бирлаштирмоқда

«Ipak Yo‘li» AITB ва q.watt компанияси Тошкент шаҳрида барқарор шаҳар ҳаракатчанлигини ривожлантириш, яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва қулай, экологик инфратузилмани яратишга қаратилган Стратегик иқлим ҳамкорлиги тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири — AITB «Ipak Yo‘li» ва q.watt томонидан ишга туширилган TashkentRide powered by Ipak Yuli Bank x q.watt лойиҳаси бўлди. Бу — Ўзбекистондаги биринчи кобренд-шаҳар велосипедлари хизмати бўлиб, замонавий технологиялар, экологик транспорт ва пойтахт аҳолиси учун қулайликни бирлаштиради.

Ҳамкорлик қуйидаги ташаббусларни қамраб олади:

· Экологик тоза транспорт учун инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, банк филиаллари олдида электровилосипедлар учун заряд станцияларини ўрнатиш ва яшил ҳудудларни яратиш;

· Банк бўлимларида повербанк-станцияларни жойлаштириш, мижозларга мобил қурилмаларни қулай заряд қилиш имкониятини тақдим этиш;

· Барқарор ҳаракатчанликни оммалаштириш бўйича экологик шаҳар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

· Веломарафонлар, экологик фестиваллар ва шаҳар тадбирларини ташкил этиш;

· Барқарор транспорт соҳасида ўзини ўзи банд қилиш ва кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш;

· Ipak Yo‘li Mobile мобил иловаси билан интеграция: банк мижозлари учун электровилосипедларни ижарага олишда махсус тарифлар, кешбек ва бонуслар;

· Ҳамкорликдаги маркетинг кампаниялари ва PR қўллаб-қувватлашни амалга ошириш.

AITB «Ipak Yo‘li» лойиҳа бошланишини қуйидагича изоҳлашди:

«Биз инновацион ечимларни атроф-муҳитга ғамхўрлик ва мижозларимиз қулайлигини таъминлаш билан уйғунлаштириб, яшил келажак қурилишига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. q.watt билан ҳамкорлик — бу яшаш учун қулай барқарор шаҳарга қараб ташланган муҳим қадамдир».

q.watt билан ҳамкорлик банкнинг 2025 йил учун ESG стратегиясига уйғун бўлиб, унда «яшил» ечимларни жорий этиш, ҳамкорликларни ривожлантириш ва барқарор истеъмол ҳамда шаҳар ҳаракатчанлиги масалаларида жамиятнинг хабардорлигини ошириш устувор йўналишлар сифатида белгилангандир.

Рақамли платформалар билан интеграция банкнинг технологик ривожланишга интилиши, рақамли каналларни кенгайтириш ва мижозлар билан кундалик ҳаётда қўшимча алоқа нуқталарини яратиш йўналишига содиқлигини кўрсатади. Лойиҳа қулай ва экологик транспорт воситаларини танлайдиган ёш ва фаол аудиторияга мўлжалланган.

q.watt компанияси ҳам экологик ечимлар ва барқарор шаҳар инфратузилмасини илгари суришда биргаликдаги ёндашув муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар лойиҳанинг босқичлари ва натижаларни мониторинг қилиш механизмларини белгиловчи «йўл харитаси»ни тасдиқлайди. Келгусида ҳамкорлар ушбу лойиҳани Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига кенгайтиришни ҳамда янги экологик транспорт шаклларини жорий этишни режалаштирмоқда.

AITB «Ipak Yo‘li» мамлакатда яшил иқтисодиётни шакллантириш ва барқарор ташаббусларни кенгайтириш бўйича давлат, хусусий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликка очиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг