Автопилот уддалай олмади. «Tesla Model S» электрокари жиддий аварияга учради
Американинг Юта штатида «Tesla Model S» седани светофор яқинида турган ўт ўчирувчилар машинасига бориб урилди. Машина ҳайдовчисининг Юта штати полицияси ходимларига сўзлашича, автомобиль автопилот режимида ишлаётган бўлган, деб хабар берди «NV.ua».
Шунингдек, тўқнашув содир бўлган вақтда электрокарда аёл телефонига қараб ўтирган бўлган ва машина тезлиги тахминан соатига 97 километр бўлиши мумкинлиги маълум қилинди. Полиция сержанти Сем Уинкернинг айтишича, ЙТҲ оқибатида электрокарнинг олд қисмига жиддий шикаст етган ва ҳайдовчининг оёғи синган.
Полиция мазкур авария тафсилотларини текширишни давом эттиради ва «Tesla» билан биргаликда «Model S» электрокарлари компютерларидан транспорт воситаси ҳақида батафсил маълумотларни йиғади. ЙТҲга гувоҳ бўлган инсонларнинг сўзларига қараганда, «Model S» светофор ёнида турган юк машинасининг орқасига тўқнашаётганида секинлашмаган ёки чекинмаган.
Ушбу аварияга «Tesla» раҳбари Элон Маск изоҳ бериб ҳам улгурди.
«Авариянинг ҳайратли жиҳати шундаки, «Model S» соатига 97 километр тезликда ҳаракатлиб ЙТҲга учрасада, ҳайдовчининг фақатгина оёғи сингани. Одатда бу каби тезликда тўқнашув содир бўлса, оғирроқ жароҳат олинади ёки ҳайдовчи ҳалок бўлади», — деб ёзди Маск ўзининг блогида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter