HUMO ўз терминалларини вақтинча чеклади
Бугун, 5 апрель соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO процессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди. Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.
Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилган. Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMOнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter