Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди

Фото:«Ҳуқуқий ахборот»

Ҳукумат қарори «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Кўкрак нишони билан мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

Аввалроқ «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг