Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси Бектемир туманига раҳбар этиб тайинланди

Ҳоким ёрдамчиси Бектемир туманига раҳбар этиб тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Нурилла Абдурахманов Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Бектемир туманига ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда ҳозиргача Чилонзор тумани «Гавҳар» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.

Нурилла Абдурахманов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Шу кунга қадар Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туман ҳокимликларида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Бектемирнинг аввалги ҳокими Тапил Маҳамадзияев ишдан олинганди. Ундан сўнг туманни вақтинча ҳоким биринчи ўринбосари Фарҳод Нигманов бошқариб турганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг