Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳисор» қўриқхонасида ноёб силовсин камерага тушди

«Ҳисор» қўриқхонасида ноёб силовсин камерага тушди

Видеодан кадр.

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди. Қўмита ҳолат видеосини тақдим этган.

Туркистон силовсини Ўзбекистон Республикаси ва халқаро «Қизил китоб»га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади.

Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг) тоғ тизмаларининг баланд қисмида яшайди. Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Ғарбий Хитой, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонда учраши аниқланган.

Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг