Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказишда фирибгарлар пайдо бўлди

Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказишда фирибгарлар пайдо бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш бўйича янги тартиб белгиланган бўлишига қарамай, айрим шахслар маълум маблағ эвазига мижозларга ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан ўтказиб бериш хизматларини таклиф этмоқда. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Ўрганиш натижасида шу нарса аниқ бўлдики, хонадонларга кириб бораётган бундай «ҳожатбарорлар» ўзларини «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ (аввалги «Сувсоз» корхонаси) ходими сифатида таништириб, маълум маблағ ҳисобига мижозларга ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан ўтказиб бериш хизматларини таклиф этмоқда. Уларни ечиб олиб, кўп ҳолларда қайтиб ўрнатишни ҳам унутмоқда. Чунки ҳисоблагичларни ҳеч қандай текширувдан ўтказмайдилар.

Ҳеч қандай асоссиз маблағ ва вақт йўқотмаслик учун хонадонингизга кириб келиб, ўзини хизмат кўрсатувчи қилиб кўрсатган ҳар қандай кишига ишонманг. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан танишинг. Бу билан ҳам кифояланмай, унинг иш жойига қўнғироқ қилинг ва келган ходим ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб олинг», дейилади хабарда.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ходими ҳақида маълумот олиш учун ҳудудий бўлимларнинг қуйидаги телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

  • «Сув ўлчагич хизмати» УК – 71 289-13-67
  • М.Улуғбек тумани – 71 262-75-62
  • Олмазор тумани – 71 246-03-84
  • Учтепа тумани – 71 217-27-68
  • Яшнобод тумани – 71 295-60-33
  • Бектемир тумани – 71 295-63-21
  • Юнусобод тумани – 71 235-13-14
  • Сергели тумани – 71 258-32-93
  • Чилонзор тумани – 71 276-18-33
  • Шайхонтоҳур тумани – 71 273-06-17
  • Миробод тумани – 71 254-59-46
  • Яккасарой тумани – 71 254-59-31
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг