Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда тураржой биноси қулаб тушди: 11 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда тураржой биноси қулаб тушди: 11 киши ҳалок бўлди

Фото: «Ukrinform.ru»

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида тураржой биноси қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Яна 18 нафар фуқаро жароҳатланган, дея хабар бермоқда «NDTV».

Фожиа хароба маҳаллада юз берган. Ҳали ҳам вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳукумат яроқсиз аҳволда бўлган уч қаватли бино аҳолисини эвакуация қилди.

Ҳалокатга бинони сув босиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳиндистоннинг ғарбий соҳилида ёмғирли мавсум бошланмоқда, Мумбайда бу йил биринчи муссон ёғинлари қайд этилган.

Аввалроқ Жанубий Кореяда беш қаватли бино автобус устига қулаб тушгани оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани ва саккиз киши жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг