Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда сўнгги 40 йилдаги энг кўп ёмғир ёғди — қурбонлар сони 140 нафарга етди

Ҳиндистонда сўнгги 40 йилдаги энг кўп ёмғир ёғди — қурбонлар сони 140 нафарга етди

Фото: «TK Media»

Ҳиндистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида қурбонлар сони 140 нафарга етди. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб «Euronews» хабар берди.

Қутқарувчилар аҳолини кўчиришни давом эттирмоқда — энг кўп жабр кўрган пастқамликда жойлашган ҳудудлардан қабул марказларига қарийб 85 минг киши олиб келинди.

Маҳараштра штатига сўнгги кунларда муссон ёғинлари ёпирилди — яқин 40 йилда бунақаси бўлмаган. Айрим туманларда ёғин қалинлиги икки сутка давомида 40–60 сантиметргача етган. 50 дан зиёд қишлоқ батамом сувга чўккан, мамлакатдаги энг йирик шаҳарлардан бири, штат маркази Мумбайда кучли сел кузатилди. Кўплаб дарёлар ўзанига сиғмай кетган, транспорт қатнови издан чиққан. Тўғонлар учун хавф пайдо бўлгани боис айрим сув омборлари суви оқизиб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг