Ҳиндистонда ўзбекистонлик она-боланинг жасади топилди
Ҳиндистон пойтахти Дели шаҳрининг Калкажи даҳасида ўзбекистонлик она ва унинг ўғлининг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Айни пайтда суриштирув ишлари бошланган бўлишига қарамай, полиция марҳум аёлнинг агентини гумондор сифатида кўрмоқда. Полиция қўшалоқ қотиллик сабаби ва қурбонларнинг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Она-бола Калкажидаги K-22-бинода турган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча расмий баёнот бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter